
2 – 4 октябрь кунлари Тошкентдаги UzExpoMarkaz да ўтказилган Ўзбекистоннинг энг йирик қурилиш кўргазмаси бўлган UzBuildExpo – 2019 да «BeneFit» компанияси ўз маҳсулотлари билан иштирок этдик. Кўргазма иштирокчилари орасида «BeneFit» компанияси стенди алоҳида ажралиб турганлигини таъкидламасдан илож йўқ. Кўргазманинг ҳар куни компания стенди қизиқувчилар билан тўла бўлди. Ташриф буюрувчиларнинг корхона, маҳсулотлари ва уларнинг сифати ва харид офислари тўғрисидаги турли саволларига жавоблар берилди.
Қизиқувчилар орасида кичик ва йирик қурилиш корхоналари, қурилиш моллари улгуржи савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлар, чакана сотиш билан шуғулланувчи дўконлар ва қўшни давлатлардан келган ҳамкорлик истагидаги меҳмонлар, келажакда бизнинг каби замонавий қўшма корхонада ишлаш нияти борлигини билдирган кимё-технология институти талаба ва магистлари бўлди.
Кўргазма давомида ҳамкорлар топиш билан бирга бир нечта қатнашувчилар билан кўргазмадан сўнг учрашиб шартнома тузишга ҳам муваффақ бўлинди. Бундан ташқари, биз каби бўёқ ва қуруқ қоришмалар ишлаб чиқарувчи рақиб ва таъминотчилар билан ўзаро фикр алмашилди.
Бир сўз билан айтганда, кўргазма биз учун фойдали ва мароқли бўлди. «BeneFit» компанияси кўргазма ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигини билдиради.